Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.
Акцияни амалга ошириш тартиби бўйича низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра:
▪️ 18 ёшдан катта фуқаролар қатнашиши мумкин;
▪️ «Экофаол фуқаро» платформасида рўйхатдан ўтиш талаб этилади;
▪️ ҳар куни камида 10 минг қадам юриш керак;
▪️ йил давомида энг кўп қадам босган республика бўйича 3 нафар иштирокчи ва ҳудудий етакчилар тақдирланади.
Эслатма: бу ҳозирча низом лойиҳаси, якуний тартиб ҳали тасдиқланмаган.