Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

1 январдан пойтахт жамоат транспорти 3 000 сўм этиб белгиланди

1 январдан пойтахт жамоат транспорти 3 000 сўм этиб белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди.

Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади - 1 700 сўм.

Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари, яъни Пайнет, МультиПай ва Осон инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Бундан ташқари, кўп марталик - 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалар ҳам жорий қилинади.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!