Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудларга йўллаган кўрсатма хатига кўра, байрам муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимларига мукофот тўланади.
Қоидага кўра:
➖ мукофот миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75% игача, яъни энг кўпи 953 250 сўм қилиб белгиланган, маблағ етарли бўлмаса, камроқ тўланиши ҳам мумкин.
➖ мукофот фақат ўқитувчиларга эмас, балки барча ходимларга (раҳбарият, техник ва хизмат кўрсатувчи ишчилар) берилади.