450 мингдан ортиқ Ғазо шаҳри аҳолиси Исроилнинг йирик ҳужуми олдидан шаҳарни тарк этди.
Бу рақамлар брифингда Исроил армияси расмий вакили Эфи Дефрин томонидан келтирилди.
"Ҳозирда жанубдан 450 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилингани тахмин қилинмоқда”, — деди у.
Ҳарбий вакилнинг таъкидлашича, эвакуация иккита коридор бўйлаб олиб борилмоқда, улардан бири денгиз бўйлаб ўтади. У, шунингдек, Фаластиннинг Хамас ҳаракатининг қуролли радикаллари тинч аҳолини Ғазодан эвакуация қилишга тўсқинлик қилишга уринаётганини даъво қилди.
Ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Ғазо шаҳрининг аҳолиси 1 миллионга тенг эди.
Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху 16 сентябрь куни Исроил армияси қўшинлари Ғазо шаҳрига режалаштирилган кенг кўламли қуруқлик ҳужумини бошлаганини тасдиқлади. Унинг мақсади шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва у ерда қолган ҲАМАС қуролли кучларини мағлуб этишдир.