Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

1 май санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

A A A
1 май санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1479 йил — Копенгаген шаҳрида Даниядаги биринчи университет очилган;

1794 йил —Франция инқилоби мобайнида "Шонли 1 июнь" деб номланган жанг бўлиб ўтган;

1860 йил— Уэлс шаҳзодаси Алберт Эдвард (бўлажак қирол Эдвард VII) Оттавада Канада парламенти биносига пойдевор қўйган;

1862 йил — Қўшма Штатларда қуллик тақиқланган;

1867 йил — Торонто Канаданинг Онтарио вилояти пойтахти деб эълон қилинган;

1869 йил— Америкалик ихтирочи Томас Алва Эдисон берилган овозларни ёзиб олиб ҳисоблаб чиқувчи электр регистратор учун патент олган;

1880 йил— New Heaven Bank (Коннектикут штати) биносига биринчи пуллик телефон ўрнатилган;

1920 йил —АҚШ Сенати АҚШ президенти Вудро Вильсоннинг Арманистон устидан Америка протекторатини тузиш тўғрисидаги таклифини рад этган;

1922 йил — Олтой ўлкасида, ҳозирги Олтой Республикаси таркибида Ойрот автоном вилояти ташкил этилган;

1935 йил —Англияда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамларини олиш учун имтиҳон жорий этилган;

1945 йил — Буюк Британия ҳукумати большевизмга қарши курашган казакларни Совет Иттифоқига топширишни бошлаган. Кейинчалик Британия экстрадиция қилган одамлар қатағон қилинган;

1962 йил — Ғарбий Самоа мустақиллиги эълон қилинган;

1965 йил — ёзувчи Михаил Шолохов адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган;

1979 йил —Африкада янги мустақил Зимбабве давлати (собиқ Жанубий Родезия)ташкил топган;

1980 йил — Тед Тёрнернинг CNN (Cable News Network) туну кун ишлайдиган янгиликлар канали ишга туширилган;

2001 йил —Непал пойтахти Катмандуда валиаҳд шаҳзода Дипендра бутун оиласини ва ўзини отиб ташлаган, қирол Бирендра ва қирол оиласининг деярли барча аъзоларини ҳам ўлдирган;

2005 йил — Нидерландия аҳолиси референдумда Европа конституцияси лойиҳасини рад этишган;

2011 йил— Бортида қочқинлар бўлган кема Тунис қирғоғида ҳалокатга учради.

Киритилди: 22:59 01.06.2021. Ўқилди: 3337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!