Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер майдонини ноқонуний расмийлаштиришга уриниш ҳолатига чек қўйилди.
Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс тадбиркорнинг ишончига кириб, унга Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ерни ваколатли танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У ўз хизмати учун 750 минг АҚШ доллари сўраган.
Тезкор тадбир давомида ушбу шахс келишилган пулдан 20 минг доллар аванс олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.