Эрон Қувайт халқаро аэропортига қилинган ҳужумни рад этди ва зарар АҚШнинг Patriot ҳаво мудофааси тизимидан учирилган ракета туфайли келиб чиққанини даъво қилди.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.
"Бизнинг терговимиз шуни кўрсатадики, ИИҚК аэрокосмик кучлари бу нишонга ҳеч қандай ракета ўтказмаган. Қувайт аэропорти йўловчи терминалининг вайрон қилиниши АҚШнинг Patriot тизимларининг хатоси натижаси бўлиб, улар Эрон ракеталарини тўхтатишга уриниш муваффақиятсиз тугаганидан сўнг терминалга қулаб тушди", - дея унинг сўзларини келтирган Эрон давлат телерадиокомпанияси.
Аввалроқ Қувайт халқаро аэропорти дрон ҳужумлари туфайли тўхтатилган эди. Терминалга дрон ва баллистик ракета зарбалари натижасида бир киши ҳалок бўлган ва 60 дан ортиқ киши жароҳатланган.