Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Туркиянинг Ван провинциясида яшовчи 32 ёшли Аҳмад Жаҳангард Такалонинг банк ҳисобварақлари текширилмоқда. Бунга унинг ҳисобига тўсатдан, ҳеч қандай сабабсиз қарийб 1 триллион лира (21,8 миллиард доллар) келиб тушгани сабаб бўлди.

Бу уни дунёнинг энг бой одамлари қаторига қўшиши мумкин эди. Бироқ банк томонидан қўйилган блок туфайли Такало бир ойдан бери ўз ҳисобларидан фойдалана олмаяпти.

Хабар берилишича, асли озарбойжонлик бўлган ва қарийб 10 йилдан бери Туркияда яшаб келаётган Такало супермаркетда харид учун банк картаси орқали пул тўлай олмаган. Шундан сўнг у нима бўлаётганини билиш учун банк филиалига борган. Унинг ҳисобварақлари текширилганда, унда нақд 999 миллиард 999 миллион 999 минг 999 лира ва 99 қуруш маблағ борлиги аниқланган.

Такало бу пуллар унинг ҳисобига қандай келиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Фавқулодда вазият туфайли унинг ҳисоблари музлатиб қўйилди ва суриштирув бошланди.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!