Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Багама оролларида ҳақиқий "Кариб денгизи қароқчилари"нинг кемалари топилди

Багама оролларида ҳақиқий "Кариб денгизи қароқчилари"нинг кемалари топилди

Археологлар Багама оролларида ҳақиқий "Кариб денгизи қароқчилари"нинг кемаларини топишди, деб ёзмоқда The Guardian.

XVII–XVIII асрларда қароқчиларнинг асосий бошпанаси бўлган Нассау бандаргоҳида олтита чўккан кема аниқланди. Улардан учтаси "қароқчиликнинг олтин даври" билан боғлиқ. Тадқиқотчилар денгиз тубидан кеманинг ёнган корпуси, тўп, мушкет ўқлари, айланувчи қуроллар ва бошқа артефактларни олиб чиқишди.

Тахминларга кўра, топилган кема афсонавий қароқчи Генри Эверига тегишли бўлиши мумкин.

Олимларнинг фикрича, қароқчилар ўз жиноятлари изини яшириш учун қўлга олинган кемаларни атайлаб ёқиб юборишган, дейилади газета мақоласида.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!