Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЕИ Арманистондан Россия билан диний-руҳий алоқаларни узишни талаб қилмоқда

ЕИ Арманистондан Россия билан диний-руҳий алоқаларни узишни талаб қилмоқда

Россия Ташқи разведка хизматининг билдиришича, Европа Иттифоқи Арманистоннинг евроинтеграцияси учун шарт сифатида Россия билан кўп асрлик диний-руҳий алоқаларни бутунлай узишни талаб қиляпти.

"Шу муносабат билан европалик мулозимларга Арманистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар тарихи Европа Иттифоқи тарихидан беқиёс даражада қадимийроқ эканлигини эслатиб қўймоқчимиз. Биродарлик халқларимизнинг руҳий-диний ришталари ҳар қандай сиёсий-технологик лойиҳалардан кўра чуқурроқ ва мустаҳкамроқдир.

Бу ришталар кўп нарсаларни бошдан кечирган ва ўз маданий-тарихий ўзлигидан аллақачон воз кечган, асл илдизини унутган Европа Иттифоқи расмийларининг ҳужумларидан ҳам, шубҳасиз, устун келади", дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!