Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифингда юқоридаги саволга, қуйидаги тиббиёт масканлари номларини маълум қилди.
7-сонли туғуруқ мажмуаси, Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, 5-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, “Шоҳмед” хусусий клиникаси карантинга ёпилганлиги айтиб ўтилди. Булар — беморлар орасида коронавирус аниқлангани сабабли карантинга ёпилганлиги эслатиб ўтилди.