Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди

"Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди

Коронавирусга чалинган хитойликларнинг бир қисмида ҳаракат ва нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган, дейилади JAMA Neuology томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларида.

Ухань шаҳрида COVID-19 билан беморланган 214 кишига тегишли маълумотларни текширган мутахассислар беморларнинг 36%ида ва касаллик оғир кечган 46 нафар беморда неврологик аломатлар кузатилганини аниқлади.

Улар орасида мияда қон айланиши бузилиши, онг хиралашиши ва мушакларнинг заифлашиши сингари ҳолатлар мавжуд.

Шунингдек, беморлар коронавирус учун табиий ҳисобланган: ҳарорат ошиши, йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилганлар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони бир ярим миллиондан ошиб кетди, беморларнинг 93 минг нафари вафот этган.

Киритилди: 05:34 12.04.2020. Ўқилди: 2775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!