Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Февраль ойида банан нархининг нега кескин пасайгани айтилди

Февраль ойида банан нархининг нега кескин пасайгани айтилди

Январь ойида ижтимоий тармоқларда банан меваларининг Ўзбекистонга Хитойдан олиб кирилиши ва уларда коронавирус инфекцияси борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Давлат Статистика қўмитаси ушбу миш-мишлар таъсирида Республикада банан нархи арзонлашганини маълум қилди.

Қўмита маълумотлари бўйича февраль ойида бананлар 5,5 фоизга арзонлашган. Одатда уларнинг нархи Янги йил байрамидан кейин пастларди ва кўпинча январь ойида тахминан 1 фоизга арзонлашгани сезиларди. 2020 йилнинг январь ойида ҳам вазият деярли шундай кечди ва нархлар аввалига 0,8 фоизга арзонлашди.

Қўмитага кўра, февраль ойида нафақат банан, балки бошқа сабзавотлар, жумладан сабзи (0,7 фоиз), апелсинлар (0,6 фоиз), карам, тузланган ва маринадланган помидорлар (0,4 фоиз) ва шолғом (0,2 фоиз) арзонашган.

15 февралдаги хабарда Ўзбекистонга сотиладиган бананларнинг деярли барчаси Эквадордан келтирилиши, Хитой ҳеч қачон Ўзбекистонга банан етказиб бермагани, чунки у мазкур мевани экспорт қиладиган мамлакат ҳисобланмаслиги маълум қилинган.

Шунингдек, коронавирус фақат тирик мавжудотлар хусусан одамдан одамга, ёки ҳайвондан одамга юқиши мумкин. Банан Хитойда етиштирилган бўлса ҳам ундан коронавирус инфекциясинин юқтириб олиш ҳаёт ҳақиқатига зид. Аввал ЖССТ коронавируснинг чивин ёки пашша чақиши оқибатида, яъни қондан одамга юқиши мумкинлигини инкор қилган.

Киритилди: 08:51 04.03.2020. Ўқилди: 4967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!