Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск: “Ўзга сайёраликлар мавжуд эмас!”

A A A
Илон Маск: “Ўзга сайёраликлар мавжуд эмас!”

Галактикамизда ўзга сайёраликлар мавжуд эмас. SpaceX раҳбари Илон Маск тўлиқ йиғилган илк Starship ракетаси тақдимотида шундай фикр билдирди.

Ҳарбийлар ўзга сайёраликларни яширадиган «51-зона» ҳақидаги гап-сўзлар оммалашган мемдан бўлак нарса эмас. Билишимча, биз ягона ақлли тирик мавжудот бўлсак керак. Балки, бошқа жойларда ҳаёт бордир, лекин унинг аломатларини кўрмадик. Ўзга сайёраликлар ҳақида сўрасангиз, улар бор-йўқлигини ўзим ҳам билишни истардим», — деди Илон Маск.

Илон Маск коинот ва ўзга сайёраларни тезроқ забт этишга даъват этиб, Қуёш Ер сайёрасини буткул вайрон қилишига «атиги 700 миллион йил» қолганини эслатиб ўтди.

Киритилди: 12:02 01.10.2019. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!