Республикачи Чарли Киркка Юта штати университети ҳудудида нутқ сўзлаётганида ўқ отилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, гумонланувчи қўлга олинган, Кирк эса оғир аҳволда касалхонага етказилган.
Кирк машҳур республикачи, Трамп тарафдори, у университетларга келиши ва АҚШ Демократик партияси тарафдорлари билан тортишиши билан танилган. Шунингдек, у ғирт исроилпараст сиёсатчи бўлган.