Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"UzAuto Motors" 8 та янги модел чиқармоқчи

"UzAuto Motors" 8 та янги модел чиқармоқчи

"UzAuto Motor" компанияси яқин келажакда 8 та янги автомобиль моделини тақдим этишни режалаштирмоқда ва асосий эътибор SUV сегментини кенгайтиришга қаратилган. Янги мақсадларга доир маълумотни компания ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида эълон қилди.

Компания бош директори Янос Ковачнинг маълум қилишича, ҳозирги ишлаб чиқариш қуввати бир йилда 550 минг автомобилни ташкил қилади ва 2025 йилда экспорт ҳажми 23 минг бирликка етган. "UzAuto" яқин вақт ичида ўз бозори географиясини кенгайтириб, хусусан, Мўғулистон ва Грузиягача етиб боришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, компания ўзининг энг оммабоп модели "Chevrolet Cоbalt"ни замонавийлаштириш ва Хоразмда кичик савдо-механик автомобилларни ишлаб чиқариш устида иш олиб бораётганини ҳам маълум қилди.

“Шу вақт давомида "Chevrolet Cobalt 2025" модели ҳам янгиланди — интерьерда янги панель, рулда мультимедиа бошқарув, музлатилган ўриндиқлар ва круиз-контроллар жорий этилди”, – деб қўшимча қилди Янос Ковач.

Мутасаддилар бозордаги шартларга тўхталар экан, 2025 йил биринчи ярмида компаниянинг соф даромади 27,5% га — 1,91 триллион сўмдан 1,38 триллион сўмга, ички бозордаги улуши эса 90,2% дан 82,2% га камайганини қайд этишди.

Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.

Киритилди: 22:29 10.09.2025. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!