Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистон президенти бугун мамлакат хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказади

A A A
Қирғизистон президенти бугун мамлакат хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 8 август куни мамлакат хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказади.

У ўзининг бир ҳафталик таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтгани ва куннинг биринчи ярмида кенгаш йиғилишини ўтказиши билдирилмоқда.

7 август куни Бишкекдан 20 километр узоқдаги Қўйтош қишлоғида Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси махсус бўлинмаси мамлакатнинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказганди. Дастлабки уриниш муваффақиятсиз якунланди. Операция давомида 15 киши яраланди, махсус бўлинма жангчиси олинган жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Киритилди: 08:28 08.08.2019. Ўқилди: 2164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!