Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский: "Нидерландия Украинага 1,7 миллиард евролик навбатдаги ёрдам пакетини ажратади"

Зеленский: "Нидерландия Украинага 1,7 миллиард евролик навбатдаги ёрдам пакетини ажратади"

Нидерландлар Украинага 500 миллион евро миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакети ва 1,2 миллиард евролик ноҳарбий ёрдам кўрсатади.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Нидерландия Бош вазири Роб Йеттен билан учрашув якунлари бўйича ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳарбий ёрдам, жумладан, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ноҳарбий ёрдам доирасида ажратиладиган маблағлар эса энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани тиклаш, ижтимоий соҳа ва соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилади.

Томонлар, шунингдек, дипломатик жараён ва АҚШ, Россия ҳамда Украина ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтиши режалаштирилган уч томонлама учрашувга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилган.

Зеленский бўлажак музокаралар давомида Европа ҳамкорларининг позициясини инобатга олиш муҳимлигини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 08:52. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!