Тошкент вилоятидаги фуқаролар мурожаатларига кўра, айрим қурилиш компаниялари хонадонларни шартномада белгиланган муддатда топширмаган.
Ҳудудий бошқарма 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириш учун судга ариза берди.
Суд қарорлари билан “GLAMUR GOLD”, “TRANSPORT FREE GROUP”, “LUCKY TECHNICAL”, “BROCCOLI PLUS”, “NUR” МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига 6,7 млрд сўм қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қолган истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.