Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Энди “Open budjet”да ютиш учун биттаям овоз йиғиш шарт эмас

Энди “Open budjet”да ютиш учун биттаям овоз йиғиш шарт эмас

Лойиҳаларнинг ярмини тўлаганлар автоматик ғолиб бўлади, яъни маҳалла асфальтлаш қиймати 1 млрд сўм, 500 миллион тўлаб берилса, 1 миллиардлик асфальт қилиб беришади.

2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади. Бунда, ҳар бир маҳаллага бир мавсумда фақат битта лойиҳани шерикчилик асосида амалга оширишга рухсат берилади. Шерикчилик лойиҳалари фуқаролар томонидан лойиҳа шакллантириш босқичида махсус шартларга розилик билдирган ҳолда илгари сурилади (яъни аввал бошдан шерикчилик режаси очиқланиши керак).

«Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар» рўйхатидаги маҳаллалар учун лойиҳа қийматини 25 фоизини тўплаш кифоя бўлади, қолган 75 фоизини давлат қоплаб беради. Лойиҳалар ғолиб деб топилиши учун минимал овоз сони 10тадан 50 тагача оширилади.

Киритилди: 23:34 27.12.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!