Европа Трампнинг Зеленский билан бўладиган учрашуви кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Бу ҳақда CNN NATO'даги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Телеканалнинг қайд этишича, европаликлар АҚШ ва Украина етакчиларининг учрашувидан ижобий натижалар кутмоқда, чунки улар Вашингтон ва Киев ўртасидаги ҳозирги муносабатлар динамикасини самарали деб ҳисоблайди. Бироқ улар Трамп билан бўладиган ҳар қандай учрашув натижаси олдиндан айтиб бўлмаслигини ҳам тан олмоқда.