Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дана Уайт судга чақирилди

Дана Уайт судга чақирилди

UFC раҳбари Дана Уайт 2022 йилгача ташкилот шафелигида жанг қилган Миша Циркунов ташаббуси билан собиқ жангчиларнинг даъвоси бўйича судда кўрсатма бериши керак бўлади.

Дастлаб спортчилар UFC’га иккита даъво аризаси билан мурожаат қилиб, компанияни рақобатчиларни йўқ қилишда ва жангчиларга камроқ пул тўлаш учун ўзининг монополь мавқеидан фойдаланганликда айблади. 2010 йилдан 2017 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган ушбу даъволарнинг биринчиси бўйича келишув битими тузилган бўлиб, унга кўра UFC даъвогарларга 375 миллион доллар тўлаган.

Иккинчи даъвога келсак, у 2017 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади, UFC адвокатлари уни рад этишни талаб қилишди. Чунки унда иштирок этаётган кўплаб жангчилар лигага гуруҳ даъволарини қўзғатишни тақиқловчи бандни ўз ичига олган шартномаларни имзолаган.

Циркунов томонидан берилган учинчи даъво айнан шундай жангчиларни ифодалайди. Улар, жумладан, гуруҳ бўлиб даъво қўзғатишни тақиқлаш тўғрисидаги банднинг юридик жиҳатдан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилишига эришмоқдалар, чунки у монополияга қарши қонун ҳужжатларига зиддир.

Суд ушбу даъвога оид далилларни йўқ қилишда гумон қилинаётган Дана Уайт ва UFC вице-президенти Трейси Лонгни сўроқ қилишни режалаштирмоқда. Улар 30 декабрь куни ўз кўрсатмаларини беришлари тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 22:04 27.12.2025. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!