Украина президенти Владимир Зеленский Канаданинг Галифакс шаҳрига мамлакат бош вазири Марк Карни билан учрашиш учун етиб келди, дея хабар бермоқда АFP Украина етакчисининг матбуот котиби Сергей Никифоровга таяниб.
"Биз Галифаксга етиб келдик. Украина президенти ва Канада бош вазири ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтади, ундан сўнг Европа етакчилари билан биргаликда телефон орқали мулоқот ўтказилади", — деди Никифоров.
Канадага ташрифдан сўнг Зеленский Доналд Трамп билан учрашиш учун Қўшма Штатларга йўл олади.