Санкт-Петербургда Зеленский ва Украина Қуролли кучлари ғалабаси учун ибодат қилаётган 70 нафар секта гуруҳи қўлга олинди. Улар орасида олий ўқув юртлари ва мактаб ўқитувчилари ҳам бор.
Манбаларга кўра, ташкилотнинг эҳтимолий раҳбари сифатида Санкт-Петербургдаги Таълимни бошқариш институти директори тилга олинган.
Шунингдек, секта аъзолари йиғилишлар давомида махсус ҳарбий операцияни очиқ танқид қилгани айтилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Россия Қуролли Кучлари ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иш бўйича айбланувчилар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.