"Манчестер Юнайтед" "Реал"га Жуд Беллингем бўйича 200 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
"Қизил иблислар" ушбу трансферни 2026 йил ёзидаёқ амалга оширишмоқчи. "OK Diario" маълумотига кўра, футболчининг ўзи жамоасини алмаштириш ниятида эмас.
Ярим ҳимоячи 2023 йил ёзида "Реал"га ўтганди. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 20 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2029 йил ёзига қадар давом этади.