Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Озарбайжонда рус мактаблари ёпилиши мумкин

Озарбайжонда рус мактаблари ёпилиши мумкин

Бу ҳақда маҳаллий Oxu.Az нашри хабар берди

Маълум қилинишича, фарзанди рус тилида таълим оладиган ота-оналар бундан WhatsApp гуруҳлари орқали хабардор қилинган. Нашр маълумотларига кўра, мазкур чорадан мақсад "озарбайжон тилини таълимнинг асосий тили сифатида мустаҳкамлаш ва барча фуқароларни ягона таълим муҳитига интеграция қилиш"дир.

Жараён уч йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўтган йилнинг август ойида мамлакатда рус тилида таълим берувчи 324 та мактаб фаолият юритаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу турдаги таълим муассасаларида 160 минг бола таҳсил олади, яна 800 минг ўқувчи рус тилини иккинчи тил сифатида ўрганади.

Киритилди: 23:58 01.07.2025. Ўқилди: 1259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!