Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда ҳам зилзила содир бўлди

Андижонда ҳам зилзила содир бўлди

12 март куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 08:11 да рўй берган. Унинг координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 308 км жануби-шарқда.

Андижон вилоятида сезилиш кучи:

  • Хўжаобод тумани — 2−3 балл, 13 км;
  • Жалақудуқ тумани — 2 балл, 23 км;
  • Булоқбоши тумани — 2 балл, 24 км.

Эслатиб ўтамиз, шу куни соат 6:16 да Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси эрталаб ер силкинишини юз берганди.

Киритилди: 09:20 12.03.2025. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!