Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи арафасида 2025 йил 10 март куни Туризм қўмитаси томонидан Париж шаҳрида жойлашган “Intercontinental” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Франсия туризм форуми ва уни доирасида “Ўзбекистон - Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимоти ташкил этилди.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди


Тадбирда Франция давлати туризм маъмурияти, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари, ОАВ ва медиа вакиллари, шунингдек, Франция давлатидаги дипломатик корпус расмийлари ва бошқа туризм соҳаси 120 вакиллари иштирок этди.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

Мақсад – Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш ва мамлакатимизга туристик оқимни ошириш.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди


“Ўзбекистон - Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимотида меҳмонларга Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги истиқболларини ва мамлакатнинг туристик инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ва туристлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг томонидан логистика салоҳияти ҳамда мавжуд авиақатновлар ҳақида тақдимот этилди. Шунингдек, компаниянинг туризмни ривожлантиришдаги ўрни ва Ўзбекистонга келувчи сайёҳларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун янги имкониятлар ва йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди


Ўзбекистон ва Франция бизнеси вакиллари иштирокида ўтказилган “Б2Б” учрашувлари доирасида ишбилармонлик алоқалари ўрнатилди, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди ва туристлар оқимини ошириш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

Ушбу музокаралар икки мамлакат туризм соҳасидаги ишбилармонларга ҳамкорлик ўрнатиш ва янги лойиҳаларни ривожлантириш учун яхши имкониятларни яратди.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

Шунингдек, Франция сайёҳлик компаниялари вакиллари форум доирасида ташкил этилган тақдимот орқали сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижасида ҳудудларида барпо этилган янги туризм масканлари,янгиланган инфратузилмалар ва маданий мерос объектлари билан танишдилар.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди


Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар юртимизнинг бой ва ранг-баранг маданияти ҳамда анъаналарини акс эттирувчи миллий куй-қўшиқлар ва рақслар билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган тансиқ ўзбек миллий таомларидан татиб кўрдилар.

Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

Форум Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги туризм алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Киритилди: 11:01 11.03.2025. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!