Америка етакчиси Дональд Трампнинг айтишича, ҳозирча Украина АҚШ ёрдамни давом эттириши учун тинчлик битими тузиш истагини етарли даражада кўрсатмаган.
Унинг сўзларига кўра, Киев катта эҳтимол билан ресурслар бўйича келишувни имзолайди, бироқ Украинада "тинчликни хоҳлашлари" зарур.
"Менимча, Украина ресурслар бўйича келишув имзолайди. Аммо мен улар тинчликни хоҳлашларини истайман," - дея таъкидлади Оқ уй раҳбари.