Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Венгрияга кафолат берилди: Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради

Венгрияга кафолат берилди: Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради

Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни узайтиришга келишиб олганини Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Х'да маълум қилди.

"Европа ўз ваъдасини бажармоқда: Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ҳозиргина Россияга қарши санкцияларни яна узайтиришга рози бўлишди," дея ёзди у.

"Бу қадам Москвани урушни молиялаштириш учун даромадлардан маҳрум этишни давом эттиради," деб таъкидлади Каллас.

Ўз навбатида, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Будапешт Европа Комиссиясидан талаб қилинган энергия хавфсизлиги кафолатларини олганини, бу кафолатларсиз Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан бош тортаётганини маълум қилди.

"Европа Комиссияси Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларга олиб борувчи газ ва нефть қувурларини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди," дея у ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.

Дипломатия идораси раҳбари, шунингдек, Европа Комиссияси Украинадан "Европа Иттифоқига нефть етказиб беришни сақлаб қолиш" бўйича кафолатлар талаб қилганини қўшимча қилди.

Киритилди: 23:36 27.01.2025. Ўқилди: 1429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!