Декабрь ойи бошида “Дарраг” кучли бўрони Бирлашган Қироллик бўйлаб катта зарар келтирди. Сув тошқини натижасида икки киши ҳалок бўлди, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди. Поездлар ҳаракати тўхтаб қолган, кўплаб уй ва корхоналар сув остида қолган.
Сўнгги йилларда мамлакатда мудофаага сармоя киритилмагани сабабли сув тошқинидан ҳимоя қилиш режалари 40 фоизга қисқартирилди.
Йирик лойиҳаларнинг тўртдан бир қисми бекор қилинди. Aтроф-муҳит фаоллари ҳукуматни иқлим ўзгаришига қарши кураш режаларини кучайтиришга чақирмоқда.