Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутеррешнинг айтишича, ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ўз-ўзидан содир бўлмаган.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҲАМАСнинг ҳужумлари “бўшлиқда содир бўлмаганини” тан олиш муҳим.
"Фаластин халқи 56 йилдан бери бўғувчи ишғол остида", - деди Гутерриш.
Бироқ у Фаластин халқининг норозилиги ҲАМАС ҳужумларини оқлай олмаслигини қайд этди.