Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

UNWTO: Самарқандда “Энг яхши туризм қишлоқлари"ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

UNWTO: Самарқандда “Энг яхши туризм қишлоқлари"ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида «Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Маълумот учун, UNWTO томонидан ҳар йили иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланаётган, шунингдек, маҳаллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаб қолиб, тарғиб қилиб келаётган энг яхши қишлоқ туризм қишлоғини аниқлайди.

"Энг яхши туризм қишлоқлари" номинацияси UNWTO томонидан 2021 йилда нафақат ривожланган ҳудудларга, балки ўз қадриятларини сақлаган ва анъаналарини тарғиб қилаётган қишлоқларга сайёҳлар эътиборини жалб қилиш мақсадида таъсис этилган, – дейди Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи Мансур Меликов. — Бу галги номзодлар рўйхатида Ўзбекистоннинг 5 та манзили — Самарқанд вилоятидаги "Конигил", Навоий вилоятидаги "Сентоб", Сурхондарё вилоятидаги "Сангардак", Жиззах вилоятидаги "Ухум" ва Фарғона вилоятидаги "Аввал" туризм қишлоқлари ҳам бор».

Таъкидлаш жоизки, “Энг яхши туризм қишлоқлари" тақдирлаш маросими бу йил учинчи бор ўтказилади. Маросим олдинги йиллардаги каби аъзо давлатларнинг юқори даражали аъзолари, шунингдек, қишлоқ жамоалари вакилларини бирлаштиради.

Киритилди: 17:10 14.10.2023. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!