"Барселона" спорт директори Деку клубнинг ёзги трансфер кампанияси устида фаол ишламоқда. "Кўк-анорранглилар" мураккаб молиявий аҳволи туфайли харидлардан кўра кўпроқ савдога эътибор қаратмоқчи. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби биринчи навбатда дарвозабон Иньяки Пенья, ҳимоячилар Рональд Араухо ва Эктор Форт, ярим ҳимоячилар Фермин Лопес, Гави, Пабло Торре, шунингдек, шартномани узайтирмаган тақдирда Френки де Йонг бўйича таклифларни кўриб чиқади. Бундан ташқари, "Барселона" ҳужумчилар Пау Виктор ва Ансу Фати билан хайрлашиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" бошқа ўйинчилар бўйича ҳам таклифларни кўриб чиқишга тайёр, аммо улар бозор нархидан юқори бўлиши керак. Жамоанинг ягона дахлсиз футболчиси Ламин Ямал ҳисобланади.