Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ёшлар туризми” ва “Ёш екологлар” ҳаракати қурултойлари ёшларни бирлаштиришда муҳим платформага айланмоқда

A A A
Ёшлар туризми” ва “Ёш екологлар” ҳаракати қурултойлари ёшларни бирлаштиришда муҳим платформага айланмоқда

Жорий йилнинг 7-11 август кунлари Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” оромгоҳида “Ёшлар туризми” II халқаро ҳамда илк маротаба “Ёш экологлар” ҳаракати қурултойлари ўтказилди.

Эътиборлиси, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва бошқа бир қатор давлатларнинг етакчи нашрларида Қашқадарёда ўтказилган тадбирлар ҳақида мақола ва материаллар эълон қилинди. Ўзбекистондаги маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эса 50 га яқин тарғибот материаллари ёритилди ва эфирга узатилди.

Халқаро қурултойда юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан 50 дан ортиқ иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этди. Шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркия каби давлатлардан ҳам ёшлар таклиф қилинди.

Беш кун давомида иштирокчилар ажойиб ва бетакрор муҳит ичида қамраб олинди. Қурултой доирасида ёшлар танловлар, тақдимотлар, турли хил аксиялар, ижодий лойиҳалар ҳамда спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари каби бир қатор тадбирларга гувоҳ бўлишди.

Қурултойлар доирасида Ёш туризм элчилари ва “Ёш экологлар” ҳаракати Республика Кенгашларига сайловлар ўтказилиб, энг фаол ёшлар сараланиб олинди.

Ёш туризм элчилари Кенгаши раиси сифатида Қорақалпоғистон Республикасидан Динора Каллибекова, Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Тошкент вилоятидан Исломбек Каримов, Кенгаши раиси ўринбосари Тошкент шаҳридан Комилжон Суяровлар танланди.

“Ёш экологлар” ҳаракати Республика Кенгаши раиси этиб, Тошкент шаҳридан Мўтабар Хушвақтова, Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Тошкент вилоятидан Ихтиёр Махмудов, Кенгаш раисининг ўринбосари Тошкент вилоятидан Муҳаммаддиёр Мирсултоновлар сайландилар.

Мазкур Кенгашлар аъзоларининг 2023-2024 йииллар давомидаги фаолиятига муваффақият тиланиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Туризм қўмитаси томонидан уларга келгусида йирик лойиҳаларни амалга оширишда зарурий шароитлар яратиб берилиши қайд этилди.

Тадбирлар якунида Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" болалар соғломлаштириш оромгоҳида қурултой тадбирларининг тантанали ёпилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири A.Aбдухакимовнинг “Ёшлар туризми” ва “Ёш экологлар” ҳаракати қурултойлари иштирокчиларига табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.

Киритилди: 01:04 13.08.2023. Ўқилди: 2508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!