Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тоқаев Қозоғистонда шакар муаммосини ҳал қилиш бўйича топшириқ берди

A A A
Тоқаев Қозоғистонда шакар муаммосини ҳал қилиш бўйича топшириқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон импорт шакарга сезиларли даражада қарамлигини таъкидлади.

Тоқаев Қозоғистон Республикаси ҳукуматига зудлик билан ўзини-ўзи таъминлашга босқичма-босқич ўтган ҳолда импортга қарамликни сезиларли даражада камайтириш мақсадида шакар саноатини ривожлантириш бўйича алоҳида тармоқ лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

"Маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ушбу соҳага қизиқиши анча юқори, тўғри ёндашувлар зарур. Бу бошқа нарсалар қатори ички сиёсий аҳамиятга эга бўлган фундаментал масала", - дея масалага нуқта қўйди Қозоғистон президенти.

Киритилди: 11:23 14.07.2022. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!