Тезкор тадбир натижасида Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари 2 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жорий йил 5 октябрдан Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида терилган ҳар бир килограмм пахта учун 100 сўмдан қўшиб берилади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Хоразм вилоят Урганч шаҳри ҳокимлиги ”Савдо харид” корхонаси билан ҳамкорликда Урганч деҳқон бозорида мол гўштини 30 минг сўмдан сотилишини йўлга қўйди. Бу ҳақда вилоят “Савдо харид” корхонаси раҳбари Абдурасул Ёқубов хабар берди.
"Санкт-Петербург-Урганч" рейси билан самолётда учиб келган фуқаро Р.Н.нинг телефони божхона назоратидан ўтказилганида телефон хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
3 октябрь куни «Хоразм шакар» АЖнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
2018 йилнинг 1 октябрь куни уйининг деразасини очиқ қолдириб кетган, Шовот туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Қ.Бахтиёр ишдан қайтиб келганида номаълум шахс дераза орқали кириб, уйининг меҳмонхонасида турган уяли телефон аппарати ва 11 500 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги тўғрисида мурожаат қилди, деб хабар қилди Шовот туман ИИБ.
«Ҳазорасп деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида қассоблик фаолияти билан шуғулланиб келган Д.Қ. ўзи санитария тиббий кўригидан ўтмасдан, сотадиган гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари асосида лаборатория текширувларидан ўтказмасдан 35,7 кг сифатсиз қорамол гўштини харидор Э.А.га жами 870.000 сўмга сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Хоразмда мураббийи қасддан уриб жароҳатлаган 11 ёшли ўқувчи шифохонага ётқизилди.
Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, нақд хорижий валюта муомаласи доирасини тартибга солиш, валюта айрибошлаш операцияларини амалга ошириш механизми такомиллаштирилмоқда.
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 162 млн сўмлик валюта савдоси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида бир неча йиллар давомида интернет трафик ўғирлаш билан шуғулланган шахс ушланди, деб хабар беради Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.
2018 йилнинг 15 сентябрь куни Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганч тумани Чўболончи маҳалласида яшовчи, Х.С. исмли 37 ёшли аёл, ўзига таниш бўлган 20 ёшли аёлни бегона эркак билан жинсий алоқа қилиши учун бериб юборишга ўзаро келишиб, 300 000 сўм пулни олаётган пайтида ушланди.