Аммо бу мақол ҳаммага ҳам тегишли эмас экан. Бир неча бор одамларни алдагани, фирибгарлик қилгани, ишончини суиистеъмол қилгани учун хоразмлик Раъно Қосимова (исм-шариф ўзгартирилган) кечирилган бўлса-да, яна шу ишни такрорлайверди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иқтисодий манфаатдорлик асосида ихтиёрий пахта йиғим-теримига чиқиш истагида бўлган фуқароларни уюштирилган тартибда пахта ҳудудларига юбориш бошланганини маълум қилади.
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлардан бирининг раҳбари пора олиш ва пора бериш жиноятлари билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилади.
Хива тумани электр тармоқлари корхонаси, «Халқ банки"нинг ушбу туман филиали ва бошқа субъектларида фаолият кўрсатган бир гуруҳ шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларининг тезкор сайъ-ҳаракатлари билан ушланди ва 24 нафар қонунбузар суд жавобгарлигига тортилди.
14 август куни соат тахминан 14:30 да Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгиариқ туманларини туташтирувчи Қорақош-Заҳкаш кўприги қулаб тушди.
Кеча, 21 август куни Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳалок бўлган.
Хабарингиз бор, йил бошида янги туғилган чақалоқларни ўлдиришга уриниш ҳолатлари кўплаб кузатилди.
Ҳодиса вилоятнинг Хонқа туманидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.
Гурлан туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби директори А.Жуманов бахсус баённома билан мактабнинг бир гуруҳ техник ходимлари: фаррош ва қоровулларни бу ерда бошлаб юборилган жорий таъмирлаш юмушларига жалб қилди.
Хоразм вилоятида 28 июль куни тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
28 июль куни Хоразм вилоятининг Хива туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 19 июлида Хоразм вилояти ИИБ ва Ҳазорасп тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида Ҳазорасп туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган Мирхолдор Райимов (материалда келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2,35 грамм героин гиёҳвандлик воситасини 700 минг сўмга сотаётганида қўлга олинди.