Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда “қўшмачи” ва “фоҳишалар”га уйидан жой берганлар ушланди

A A A
Хоразмда “қўшмачи” ва “фоҳишалар”га уйидан жой берганлар ушланди

2018 йилнинг 15 сентябрь куни Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганч тумани Чўболончи маҳалласида яшовчи, Х.С. исмли 37 ёшли аёл, ўзига таниш бўлган 20 ёшли аёлни бегона эркак билан жинсий алоқа қилиши учун бериб юборишга ўзаро келишиб, 300 000 сўм пулни олаётган пайтида ушланди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 17 сентябрь куни Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Урганч шаҳрида яшовчи, С.С. исмли 50 ёшни қаршилаган аёл,  ўз уйида 65 000 сўм эвазига бегона эркак ва аёлга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик жиноятини содир этган пайтида қилмиши фош этилди.

“7news.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: 7news. uz

Киритилди: 17:41 23.09.2018. Ўқилди: 3970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар