Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Прокуратура 28 минг долларлик валюта савдосини тўхтатди

A A A
Прокуратура 28 минг долларлик валюта савдосини тўхтатди

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 162 млн сўмлик валюта савдоси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Фуқаролар М. ва Э.лар ҳар бир АҚШ долларини 8120 сўмдан ҳисоблаб, 20 минг АҚШ долларини 162,4 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган. Улардан 14,4 млн сўм ва 20 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
 
Яна бир ноқонуний валюта савдоси Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинган.
 
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қоравулбозор филиали бош ҳисобчиси А. ҳар бир АҚШ долларини 8025 сўмдан ҳисоблаб, 8000 АҚШ долларини 64,2 млн. сўмга сотган вақтда ушланган. Бу ишда унга таниши Ш. ёрдам берган. 8000 АҚШ доллари эса ашёвий далил сифатида олинган.
 
Ҳар икки ҳолат юзасидан фуқаро жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 17:21 28.09.2018. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар