Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Гўшт нархи 15 минг сўмга арзонлашди

A A A
Гўшт нархи 15 минг сўмга арзонлашди

Хоразм вилоят Урганч шаҳри ҳокимлиги ”Савдо харид” корхонаси билан ҳамкорликда Урганч деҳқон бозорида мол гўштини 30 минг сўмдан сотилишини йўлга қўйди. Бу ҳақда вилоят “Савдо харид” корхонаси раҳбари Абдурасул Ёқубов хабар берди.

Унинг айтишича, охирги вақтларда вилоятнинг барча шаҳар ва қишлоқларида гўшт нархининг сунъий оширилиши кузатилган. Гўшт нархини пасайтириш учун чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлар ва аҳолидан моллар сотиб олиниб, пешма-пеш гўшт расталарига чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, гўшт нархи Урганч шаҳрида шу пайтгача 40-45 минг сўмдан сотилиб келинаётган эди.

Manba: turon24

Киритилди: 19:22 06.10.2018. Ўқилди: 3977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар