Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда ўғри аёл пайдо бўлди

A A A
Хоразмда ўғри аёл пайдо бўлди

2018 йилнинг 1 октябрь куни уйининг деразасини очиқ қолдириб кетган, Шовот туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Қ.Бахтиёр ишдан қайтиб келганида номаълум шахс дераза орқали кириб, уйининг меҳмонхонасида турган уяли телефон аппарати ва 11 500 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги тўғрисида мурожаат қилди, деб хабар қилди Шовот туман ИИБ.

Ушбу мурожаат асосида тезкор суриштирув ишларини олиб борган ички ишлар ходимлари мазкур жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 22 ёшли, ҳеч қаерда ишламайдиган аёл содир этганлиги маълум бўлди.

Ашёвий далил ҳисобланган уяли телефон аппарати ўз эгасига қайтарилди.

Ўғрига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 09:32 04.10.2018. Ўқилди: 1641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар