Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ноқонуний валюта айирбошлашга оид жиноят фош этилди

A A A
Ноқонуний валюта айирбошлашга оид жиноят фош этилди

Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, нақд хорижий валюта муомаласи доирасини тартибга солиш, валюта айрибошлаш операцияларини амалга ошириш механизми такомиллаштирилмоқда.

Шундай бўлса-да, афсуски, орамизда енгил ва мўмай даромад топиш илинжида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётган кимсалар ҳам учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси Янгибозор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

Тадбирда Урганч тумани Юқоридўрмон қишлоғида яшовчи фуқаро М.Р. ва Хива тумани Журён қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Ж.лар Янгибозор тумани “Пахта тозалаш” АЖга қарашли ферма ҳудудида махсус харидор билан ноқонуний валюта айирбошлашни амалга ошираётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Аниқроғи, “ишбилармонлар“ ҳар бир АҚШ долларини 8 минг 120 сўмдан ҳисоблаб, олдиндан келишилган 40 минг АҚШ долларидан 20 минг АҚШ доллари сотиб, 162 миллион 400 минг сўм пулни олаётган вақтда ушланди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида махсус харидордан 20 минг АҚШ доллари, ҳуқуқбузар М.Р.нинг машинасидан 11 миллион 838 минг сўм ҳамда ҳуқуқбузар Э.Ж.нинг автомашинасидан 2 миллион 546 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: uza.uz

Киритилди: 20:49 30.09.2018. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар