Октябрь ойи охирида «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари Давлатназар Рўзметов Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик маъмурий қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кеча, 5 ноябрь куни ярим тунда “Урганч-Хива” автомобиль йўлининг 6-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди.
1 ноябрь куни тунда Урганч - Чолиш йўлининг 10 километридаги каналга қурилган кўприк қисман қулаб тушди.
"Урганч" халқаро аэропортидан намозхона ва таҳоратхона ишга туширилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу йил 31 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Б.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани маъмурий ишлар судининг қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан шундай жазо тайинланган.
Жорий йил 3 октябрь куни изсиз йўқолган Диана Аҳмедованинг жасади 21 кун ўтиб ариқ ичидан топилди. У Хива туманидаги Пишканак қишлоғида яшаган эди, дея хабар бермоқда «Turon 24».
21 кун илгари йўқолган Хоразм вилоятининг Хива туманидаги 8 ёшли Диана Аҳмедованинг жасади шу эрда жойлашган Пишканак қишлоғи ҳудуди бўйлаб оқиб тушаётган ариқда топилган. Қотилликда гумон қилиниб, унинг амакиси ҳибсга олинган. Қотилликнинг сабаблари номаълум, дея хабар беради “centralasian.org”.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича Ш.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Хоразмда чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлаётгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир иқтисодий жиноятга чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратираси ҳузуридаги ИЖҚК департаменти хабар берди.