Ижтимоий тармоқларда кеча, 26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, норозилик билдириб 1500 га яқин одам чиққан. Улар Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош жойдаги Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйишган.
Урганч шаҳар ҳокими аҳолига компенсация берилишини маълум қилган. Норасмий маълумотларга кўра, вазиятни ҳукумат вакиллари назоратга олишган.
«Урганч шаҳридаги Ашхобод кўчасидаги уйларнинг бузилиши оқибатида кўчада қолган аҳоли кеча «Урганч—Ҳонқа» йўлини тўсиш орқали ўз аҳволига эътибор қаратишга мажбур бўлган эди. Ўзларига вақтинча яшаш учун уй ўрнига берилган палаткаларни тинчлик норизолик намойишчилари бузиб ташлашди», деб ёзмоқда Фейсбукдаги саҳифасида журналист Давлат Назар.
Сўнгги кунларда республиканинг турли бурчакларида қурилиш ва бузилишлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар содир бўлмоқда.
Бир гуруҳ депутатлар ушбу ҳолатлар юзасидан изоҳ сўраб, ҳукуматга мурожаат ҳам қилишди.