Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Урганчдаги кўчирилган оилаларга берилган компенсация пуллари давлатга қайтарилади

Урганчдаги кўчирилган оилаларга берилган компенсация пуллари давлатга қайтарилади

Урганчдаги Ашхобод кўчасига кўчирилган аҳолига берилган компенсация пули Республика бюджетидан ссудага олинган бўлиб, ушбу маблағлар қайтарилади. Бу ҳақда Урганч шаҳар молия бўлими бошлиғи Жамшид Сапаев «Дарё» мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Урганчдаги Ашхобод кўчасидан Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган ва далада палатка ва чартак (капа) қуриб яшаётган, аммо 1—2 ойдан бери компенсация пулини ололмаётган аҳоли ва ҳокимлик ўртасида можаро юзага келгани, норози аҳоли 26 июль куни «Урганч—Хонқа» йўлини ёпиб қўйган.

Шундан сўнг вазиятга Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аралашиб, 10 августгача компенсация бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини билдирган эди. Кейинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун бош вазир Абдулла Ариповни ҳудудга юборган. Ўша куни Миллий банкнинг Урганч бўлими ходимлари томонидан компенсация пуллари тарқатила бошлаган. Режага кўра, 27 июлнинг ўзида 207 та хонадон эгасига келишув шартномасида кўрсатилган компенсация пулининг 50 фоизи миқдорида — жами 21 миллиард сўм тақсимлаб берилиб, 10 августгача эса, барча хонадон эгалари билан 100 фоиз ҳисоб-китоб қилиниши режалаштирилган. Жами 394 та хонадон эгаси 70 миллиард сўмдан ортиқ компенсация пулини олиши кўзда тутилган.

«Дарё» мухбирининг «қандай молиявий режага асосланиб хонадонлар бошқа жойга кўчирилганди», деган саволга Урганч шаҳар молия бўлими бошлиғи Жамшид Сапаев «снос»ларга «Э-ИЖРО АУКЦИОН»дан тушган маблағлар эвазига қопланиши кўзда тутилганини айтиб ўтди.

«Вилоят бўйича маблағлар кам тушди. Июль ойи охирларида 1 миллиард 400 миллион сўм тушган бўлса, унинг ҳаммаси Ашхобод маҳалласидан кўчириб келинганларга ажратиб берилди. Умумий тушумни иккинчи чоракда режадан орттириб бажариш кам бўлганлиги сабабли уй эгаларини маблағ билан таъминлашда узилиш бўлди», — деди Сапаев.

Унинг қўшимча қилишича, бюджетдан «снос»га маблағ режалаштирилмагани сабабли республика бюджетидан қўшимча ёрдам сўралган.

«Республика бюджетидан 51 миллиард сўм ссуда ажратишни сўраб мурожаат қилган эдик. Лекин Республикада бюджетидан аввал биринчи даражали, яъни иш ҳақи ва бошқа тўловларни ёпиб бўлинганидан сўнг 40 миллиард сўм ажратилди. Албатта, ссуда — қарз, уни вилоятга тушган маблағлардан қайтарамиз», — деди у.

Киритилди: 18:07 10.08.2019. Ўқилди: 5662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!