Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Урганч туман ҳокимининг ўринбосари 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди

A A A
Урганч туман ҳокимининг ўринбосари 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди

Ўзбекистон ДХХ жойларда ҳокимият ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари томонидан содир этилаётган коррупция ва бошқа кўринишдаги ҳуқуқбузарликларини аниқлаш, олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда.

Хоразм вилоятида ана шундай ҳуқуқбузарликлардан бирининг олди олинди. Хусусан, жорий йилнинг 1 июль куни ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуримов маҳаллий фуқародан 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди.

Мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 12:20 06.07.2018. Ўқилди: 3214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!