Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Транспорт вазирлиги: “Тошкент-Урганч” йўналишидаги ҳайдовчиларга чора кўрилади

Транспорт вазирлиги: “Тошкент-Урганч” йўналишидаги ҳайдовчиларга чора кўрилади

“Telegram” мессенжерининг турли гуруҳларида “Тошкент” автовокзалидан соат 14:50 да ҳаракатланишни бошлаган “Тошкент-Урганч” йўналишидаги “Uzautotrans Service” МЧЖга тегишли давлат рақами 01 305 СGA бўлган автобусда олинган суратлар пайдо бўлди.

Ушбу суратларда автобус ҳайдовчиси барча ўриндиқларга чипта сотилган ва йўловчилар билан тўла бўлишига қарамасдан, корхона ички-тартиб қоидаларини ва ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-йўлакай автобус салонига қўшимча йўловчиларни олган. Чиптасиз йўловчилар эса автобуснинг ўриндиқлар оралиғидаги йўлакка ўтириб олгани акс эттирилган. Бу эса ўз навбатида бошқа йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Автобус салонида бўлган йўловчилардан бири мазкур вазият юзасидан “Тошкент” автовокзалининг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза қолдирган, дейилади Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.

Транспорт вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган аризани зудлик билан “Uzautotras Service” МЧЖ раҳбарияти билан муҳокама қилиб, ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи ва мутасадди ходимларга тегишла чоралар кўриш масаласини кўриб чиқмоқда.

“Транспорт вазирлиги ўз навбатида бу каби қоидабузарликларни вақтида бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун йўловчиларга минатдорчилик билдиради. Шунингдек, ҳайдовчилар орасида ўзига билдирилган ишонч ва масъулиятни суистеъмол қилиб, юқоридаги каби қоидабузарликларни содир этиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон учраб турибди”, дея таъкидлайди хабарда.

Транспорт вазирлиги ҳурматли йўловчилардан ўз сафарлари давомида автобус ҳайдовчиларининг бу каби хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлган тақдирда вазирликнинг (71) 202 22 55 ёки 1167 қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишларини сўраб қолади.

Шунингдек, “Тошкент” автовокзалининг (71) 207 87 00 ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖнинг (71) 207 87 02 рақамларига қўнғироқ қилиб ариза қолдиришингиз мумкин, — дейди ахборотда.

 

Киритилди: 15:35 24.08.2019. Ўқилди: 2962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!