Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Франция Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни сўради.
Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.
БМТ банкротлик ёқасида турибди, чунки Қўшма Штатлар ва Хитой ташкилотга тўловларни амалга оширмаяпти. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг оиласи билан боғлиқ бўлган "Foundation Future Industries" компанияси Украина ҳудудида антропоморф (одамсимон) роботларни синовдан ўтказишни бошлади.
Франция президенти Эмманюэль Макрон ПСЖни Чемпионлар лигасида қўлга киритган ғалабаси билан табриклади.
Жаҳон метеорология ташкилотининг таҳлилларига кўра, 2026–2030 йиллар оралиғида сайёрамиздаги ўртача ҳарорат кўрсаткичлари тарихий максимал даражага чиқиши мумкин.
ЙПХ ходими маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчини тўхтатиб, қонун доирасида чора кўрган.
Россия президенти Владимир Путин 29 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри мезбонлик қилган Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) олий кенгаши йиғилиши якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун баёнот берди.
Эроннинг Ҳўрмуз бўғозида жойлашган Кешм ороли яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари ишламоқда, деб хабар беради "Mehr" агентлиги.
Европа комиссияси ЕИ давлатларидан Украинанинг «хавфсиз давлат» мақомини олиб ташлашни сўради.
Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан касалланиш бўйича 906 та гумон қилинган ҳолат қайд этилди, шу жумладан, айни дамда текширилаётган 223 та ўлим ҳолати ҳам бор.