Франция Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни сўради. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро маълум қилди.
«Мен БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни сўрадим», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Вазир Тель-Авивнинг хатти-ҳаракатларини қабул қилиб бўлмас деб атади ва бу операцияни «жиддий хато» деб баҳолади.